Chat (0) | Kirish | Ro'yxatdan o'tish
» Tasodifiy hikoya : ...20 ЙИЛ ТУПРОҚ ОСТИДА ЖАСАДИ ЧИРИМАГАН ЙИГИТ...!
...Лойиҳада қабристон ўрнига шоҳ йўл тушиши керак экан. Ҳамманинг боши қотиб қолади. Маҳаллий аҳо Davomi...
Maqolalar | Qo`rqinchli voqealar

СОКИН ДАРЁ ҚАЪРИДА (детектив ҳикоя)

Qo'shdi:admin (28.05.2017 / 12:54)
Reyting:rating 16 article (0)
Oqilgan:466
Fikrlar:0
Кун эрталабдан
қиздиргандан қиздирди. Соат
эрталабки саккиз бўлишига
қарамай қизиб кетганимдан
яшил курткачамни ечиб
битта сариқ кўйлакчан бўлиб
олганман. Ишхонам Шаҳар
сув бошқармасининг
Жанубий дарё ирмоғидаги
сув насос станциясида
навбатчи кузатувчи устаман.
Менинг ишим четдан
қараганда анчайин осон ва
жўндек кўрингани билан,
аслида ўта маъсулиятли.
Мен ҳар кунги
навбатчилигимда одатла ҳар
уч кунда бир , мендан
ташқари Шокир ва Асад бува
исмли шерикларим юор.
Кеча Шокирнинг
навбатчилиги эди. соат 07 да
аҳолига сув беришга ўтирган
битта краннинг ишида
муаммо чиқиб, насосда
ўртача ишкалликдаги муамо
чиқибди. Шу сабаб ярим
соатда жўнатилдаиган сувни
қўшимча қирқ беш дақиқага
чўзишга мажбур бўлибди.
Албатта бу кўргулик менга
хам тушдию насиб этса
бошлиқ келса , истайманми
йўқми, шаҳарлик электрикни
жўнатишларинини сўрайман.
Ҳаво жуда ёқимли бир
текисда ишлаётган бўлса хам
(ўртанча насосдан ташқари )
сувнинг шовқин солиб
гулдирашлари садоси остида
вақтга қараб қўяман,
тахминан яна эллик дақиқа
бор.
Шу сабаб ташқарига дарвоза
тарафга чиқдим. Юқорида
катта трасса йўл га тескари
тарафга қараб қатор қилиб
арчалар ва сосна дарахтлар
экилган.
Йўлка ўткан кетган
йўловчилар ва ҳордиқ
чиқарувчиларнинг ташлаб
кетган пиво, сигарет
қолдиқлари ва қоғозларига
тўлган. Ишхонамизнинг ўттиз
метр атрофидаги йўлкасини
хар уч кунда алмашадиган
навбатчилар супириб
судириб туради. Мен пахмоқ
чўлтоқ супигрини олдим да
димоғимда қўшиқ айтиб
супира кетдим.
Ёшим 34 га чиққан .
қорамғизгина озғингина
одамман. Иккита ўғлим бор.
Каттаси мактабга чиққан.
Кичкинаси мактабгача акаси
билан бориб йўлда акаси уни
боғчагакиритиб қўяди. Ишим
оғир эмас аммо турмуш
ўртоқсиз иккита болани
ёлғиз касалманд бувиси
қармоғига ташлаб қўйгим
келмайди.
Шу сабаб катта ўғлим тез тез
амакисиникига укаси билан
ўйнагани кетади. Ишдан
қолган икки куним эса кўчам
бошидаги ўзимнинг
сартарошхонам бор.
Хамминқадар рўзғор ўтиб
турибди.
Табиатан оғир босиқ ва
уятчанг одамман. Негадир
бошлиғим менинг қўймижоз
феълимни суиистеъмол
қилади.
Шокир тунлар и
навбатчилигида пивохҳрлик
қилса хам, ишратбоўлик
қилиб фоҳишалар олиб
келиб дам олса хам, ёки Асад
буванинг қоровуллик ўрнига
ухлаб қолишига хам кўз
юмади–ю, мени кўпинча
ишга кўмиб ташлайди.
Баъзан пиво сасиб ётадиган
Шокирдан хам маъноли гап
чиқиб қолади:
— Хўжайин сени
лавозимингни кўтариш учун
хам доим кучайтириб
ишлатади. Мендан наф
чиқмаслигини билади, Асад
бува эса пенсиясидан
ортиқча бир тийин хам
топмайди..рости..
Сиз эса бошқа гап..
Нима мен бошқа гап? Нима
мен ердан чиққан
қўзиқоринманми?
Шунақа пайтлар бўладики
ёмғир челаклаб ёғиб
ётганида атайлаб катта насос
тепалигига лойда мажбурлаб
чиқиришиб, тонометрнинг
назоратига тиркаб қўйишади.
Шунга хам чидаш мумкин
мана шу йил янги йил
кечасида болачаларим уйда
амакилариникида менсиз
янги йилни кутиб олишди.
Онасиз албатта қийин аммо
фарзандим ёки эрим демай
ўйнаши билан қочиб кетган
хотинни мен “хотин” дейиш
тугул, одам хам демайман...
Мана яқинда 8 – март
арафасида кичкина ўғлим
ҳўнграб йиғлаб боғчадан
кириб келди. Ҳар қалай шу
байрам куни уйда эдим.
Беҳрўзжоним бешга тўлиб
олтига чиққан кўринишидан
эса учинчи синфга бораётган
акасига бўйи етиб қолган , бу
йил биринчи синфга бораман
, деб акасига қасдма қасд
дарс қилишга уринадиган
болажоним йиғлаб кириб
келди.
— Дада..дада .. ! Ж..б дегани
нима ?! Мени онам
шунақами? — беғубор
юрагимнинг парчаси шу кун
кап катта вояга етиб
қолганди. Катта ўғлим
Бобуржон кейин Унинг
беғубор тасаввурида
маҳалладаги баъзи бировлар
ўша лаънати Ҳафиза
(ўғлимни боғча опаси)
ғийбати уяси хамма
болакайлар оналар
байрамига откритка ясанглар
деганда Беҳрўзжоним хам
хар хил кўк, яшил . сариқ
қоғозлардан гулдаста
шаклида оқ қоғозга
ёпиштирган экан. ана ўша
шалаққи боғча опаси “Сен бу
совғани кимга берасан?Э деб
сўраган,
Бечора беғубор болакай ;
“Онамга” деган . “У тез орада
қайтади. Дадам айтган. Узоқ
бир жойга ишлагани кетган
экан”
Аммо унга “онанг сени, ж...б,
деб турткилаган..
Мана энди қалби чилпарчин
бўлган болам бошқа боғчага
бормайман “ деб бурчакда
йиғлаб ўтирибди.
Мен бутун оломондан
нафратланаман, аммо
болаларим учун хам
яшашим керак. Сабр
қилишим керак ..
Шуларни ўйлаб ишимни хам
адо этганимни тушундим.
Соат саккизга яқинлашган.
Насосларни ўчирдим.
Кетишга тараддуд кўра
бошлаган хам эдим. Дарвоза
тарафдан бақир чақир ва
халослаб чопиб келган
Шокирни ваҳимали
башараси кўринди.
— Санжар ака ! Санжар ака !
тез бўлинг . боссга телефон
қилинг ! теез ! – деди
велосипеди ярим йўлда
ғилдираги айланиб ётар, ўзи
эса бир ахволда
— Нима бўлди, братишка...
Сал ўзингни босиб ол ! нима
бўлди ахир? – дедим мен
хам қўрқиб кетдим уни
олдин бунақа қўрққан
аҳволда кўрмагандим да.
— Санжар ака ! Кўприкни
тагидан дарёни қўйилишдан
одам калласи топилибди ... !
Калла суяги!!!
(давоми бор)
Yuklash txt | fb2

XATO!
Faqat registratsiyadan o'tganlarga

Bosh sahifaga